Зарегистрироваться
Восстановить пароль
FAQ по входу

Латипов Ж. Арканақун эпоси ва унинг тарихий илдизлари

  • Файл формата pdf
  • размером 1,16 МБ
  • Добавлен пользователем
  • Описание отредактировано
Латипов Ж. Арканақун эпоси ва унинг тарихий илдизлари
Бухоро: Дурдона, 2021. — 60 б.
Ушбу рисолада туркий ва мўғул халқларининг қадим тарихидан ҳикоя қилувчи “Арканақун” достони, унинг шаклланиш жараёни ҳамда ушбу жараёнга таъсир ўтказган омиллар хусусида сўз юритилган. Шунингдек, рисолада тарихий воқеа-жараёнларнинг бир-бири билан боғлиқлиги, туркий ва мўғул халқларининг ўтмишидаги этно-ижтимоий ўзгаришлар сиёсий ва маданий ҳаётга ўз таъсирини ўтказганлиги ҳақида ҳам таҳлил қилинган. Қадимги давр ва илк ўрта асрларда юз берган тарихий жараёнларнинг асрлар мобайнида кўҳна маданий мерос сифатида кўпгина халқлар маънавиятидан ўрин олганлиги ушбу тадқиқотнинг долзарблигини кўрсатади. Китобни ёзишда тарихий манба ва адабиётларда келтирилган тарихий, этнографик, лингвистик, хронологик ва бошқа илмий далиллардан фойдаланилди. Бундан ташқари, ушбу китобда бир қатор тарихий манбалардан парчалар ҳам илова қилинди.
Ушбу рисола тарих, адабиётшунослик фанидан тадқиқот олиб борувчилар, талабалар, ўқитувчилар, шунингдек, мустақил китобхонлар оммасига мўлжалланган.
Кириш
“Арканақун” достони шаклланишининг умумий хусусиятлари
Достон воқеаларининг тарихий ва манбавий таҳлили
Турк-мўғул қабилаларининг кейинги тарихий тақдири
Иловалар
Линху Дэфэнь қаламига мансуб “Чжоу шу” йилномасидан
Вэй Чжэнь қаламига мансуб “Суй шу” йилномасидан
Фазлуллоҳ Рашидиддиннинг “Жомеъ ут-таворих” асаридан
Мирзо Улуғбекнинг “Тарихи арбаъ улус” асаридан
Хондамирнинг “Хулосат ул-ахбор” асаридан
Ҳофиз Таниш Бухорийнинг “Шарафномайи шоҳий” асаридан
Абулғозий Баҳодирхоннинг “Шажарайи турк” асаридан
Мунис ва Огаҳий қаламига мансуб “Фирдавс ул-иқбол” асаридан
Изоҳлар

Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
  • Чтобы скачать этот файл зарегистрируйтесь и/или войдите на сайт используя форму сверху.
  • Регистрация